Ўзбекистон Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун «инвестиция менежери» лавозими жорий этилади. Улар бевосита вазирга бўйсунади ва хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлиб, юзага келган масалаларни ҳал қилиб боради.
Андижон вилоятида 2021−2022 йилларда жами 19,8 трлн сўм, яъни 1,8 млрд долларлик 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилади.
Президент Хоразм вилоятида амалга оширилиши режа қилинган 1,3 млрд долларлик 812 та инвестиция лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Уларнинг 273 таси саноат, 277 таси хизмат кўрсатиш, 262 таси қишлоқ хўжалигига оид. Уларни ҳаётга тадбиқ этиш натижасида 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Президентнинг Япония ва Туркияга ташрифлари вақтида имзоланган 31 та инвестиция лойиҳанинг ижроси кечикмоқда. Мазкур лойиҳалар жами 2,7 млрд долларлик инвестиция жалб қилиши кўзланган эди. Ушбу лойиҳаларнинг энг катта улуши энергетика ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келади. Сенат ушбу кечикишларга сабаб бўлган омилларни маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига 2021−2022 йилларда умумий қиймати 23 трлн 700 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Наманган шаҳри инфратузилмасини яхшилашга, лойиҳаларни молиялаштириш ва лимончиликни ривожлантиришга 60 млн доллар ажратилади. «Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади», — деди президент.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида IKEA компанияснининг инновацион мебель ишлаб чиқариш фабрикаси қурилади. 52 млн долларга баҳоланган лойиҳа учун 5,5 гектар ер ажратилади.
Андижон вилоятида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 126 миллион евролик тўқимачилик комплекси ишга туширилади. Тошкент вилоятида велосипедлар ишлаб чиқарилади. Шу ва бошқа инвестиция лойиҳалари президентга тақдимот қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг